22 Июн 2020 йил 640

Қора мол ўғрилари қўлга олинди

Термиз туманида 2020 йилнинг 12 июнь куни, туманинг “Гулбаҳор” маҳалласида яшовчи М.Ш. Термиз туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, М.Ш. ўз аризасида 6 июндан 7 июнга кунига ўтар кечаси, номаълум шахслар, молхонасидан 14 000 000 (ўн тўрт миллион) сўмлик 3 бош қора молини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни туманнинг “Қаҳрамон” маҳалласида яшовчилар Ф.С. ва Ф.О.лар содир этишганлиги аникланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. Содир этилган ушбу ўғрилик жинояти бўйича 19 июнь куни Ф.С. ҳамда Ф.О.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech