5 Март 2021 йил
555
Қонунни менсимаганлар...
Музработ туманидаги автошоҳбекат ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. Унда туманнинг “Хайрабод” маҳалласида яшовчи А.Қ. тадбирга жалб қилинган мижоздан 100 АҚШ долларини 1.050.000 сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Ҳозирда А.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилди.
Ноқонуний вальюта олди-сотдиси билан шуғулланиш қонунларимизда тақиқланади. Аммо шунга қарамай, бу ишга қўл ураётганлар ҳам йўқ эмас. А.Қ. ҳам шундайлардан бири бўлиб чиқди ва унинг бу хатоси бошқаларга ўрнак бўлиши лозим.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати