24 Март 2021 йил 1313

Қонунларни билмаслик жавобгарликдан озод этмайди

Термиз туманида 2021 йилнинг 2 март куни туманнинг “Янгиер” маҳалласида яшовчи, А.А. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 1 март куни А.Ч. исмли вояга етмаган набираси, мактабидаги тайёрлов курсидан уйига қайтаётганда вақтида номаълум шахс тўхтатиб, “қизимга ҳам шундай сирға ясатмоқчиман, бир кўрай” деб қулоғида бўлган нархи 870.000 (саккиз юз етмиш минг) сўмлик 1 жуфт сирғасини ечиб олиб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни шу маҳаллада яшовчи, С.И. исмли аёл осон йўл билан моддий манфаат кўриш мақсадида содир этган ҳаракатларининг ҳуқуқий оқибатларини англамаганлиги оқибатида содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 17 март куни С.И. исмли аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech