Қонун устувор — жазо муқаррар
Шеробод туманида жорий йилнинг 29 июнь куни соат 10.30 ларда, туманнинг “Новбур” маҳалласида яшовчи, М.Ш.нинг яшаш уйида, турмуш ўртоғи, Х.Б. исмли аёл ва Ангор туманида яшовчи, Х.Т. аёллар рўмоли билан буғиб ўлдирган. Натижада М.Ш. “ҳаёт учун ҳавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. 29 июнь куни Х.Т. ва Х.Б. исмли аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаб ва омилларига бағишланган жиноят муҳокамаси “Навбур” маҳалласи 30-сонли умумтаълим мактабида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Й.Шоймонов, туман прокурори Б.Юнусов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Ў.Шукуров, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, туман ҳокимининг хотин-қизлар бўйича маслаҳатчиси Г.Аминова, туман бош имом-хатиби Х.Шукуров тегишли масъуллар иштирокида бўлиб ўтди. Унда маҳалла фуқаро йиғини фаоллари, оқсоқоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Ташкил этилган жиноят муҳокамасида оила турмуш доирасида содир этилган мудҳиш қотиллик жинояти масъуллар томонидан қаттиқ танқид қилиниб, ушбу жиноятнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар маҳаллада етарли даражада олиб борилмаётганлиги таъкидланиб, мутасадди идора вакиллари олдига қатор вазифалар юкланиб, назорат остига олинди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати