10 Апрел 2021 йил 540

Қўлга тушган қўшмачи, қонун олдида жавоб берадиган бўлди

Сариосиё туманида 2021 йилнинг 18 март куни, туман ИИБга келиб тушган тезкор маълумотга асосан, туман ИИБ ходимлари томонидан шу куни тахминан соат 22.30 лар чамасида, туманнинг “Аэропорт” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи, Н.Б. яшаш уйида, нопок йўл билан моддий манфаат кўриш мақсадида ўзининг яшаш уйида фохишахона ташкил қилиб, 100.000 (юз минг) сўм пул эвазига, Х.С. билан С.С. исмли аёлга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб берганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 27 март куни Н.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech