Қўлга олинган қидирувдаги қаллоб...
Денов туманида 2019 йил 11 декабрь куни, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган (фирибгарлик) жиноятини содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “Қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Охтом” маҳалласида яшовчи М.Т. 2020 йилнинг 18 март куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида юрган вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда Денов тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлашитириш бошқармаси Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида аниқланиб ушланиб, қилган жинояти учун жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида, Денов тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлимига топширилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати