25 Июл 2021 йил
452
Қочқинда юрган фирибгар Тошкент шаҳрида қўлга олинди
Денов туманида 2020 йил апрель ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сиқатида “Қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Юрчи” маҳалласида яшовчи, Б.Суннатулло 2021 йил 22 июль куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида юрганлиги аниқланиб ушланган. Б.Суннатулло содир қилган жиноятига жазо муқаррарлиги таъминланиши учун Тергов бўлимига топширилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати