27 Июн 2020 йил 585

Қочоқ қўлга олинди

Денов туманида 2020 йилнинг февраль ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон тарож қилиш) ва 228-моддаси 3-қисмида кўрсатилган (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) жиноятларини содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси “Қамоқ” қўлланилган туманнинг “Боғинав” маҳалласида яшовчи М.О. 25 июнь куни туман Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech