15 Июн 2020 йил
653
Қочоқ фирибгар қўлга олинди
Термиз шаҳрида 2020 йилнинг март ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган (фирибгарлик) жиноятини содир этиб жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтохур туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “Тилхат” қўлланилган, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи Х.М. 12 июнь куни вилоят ИИБ Пост-патруль хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Реабилитация қилиш маркази ходимлари томонидан Термиз шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати