1 Декабр 2021 йил
563
Қизириқда хонадондан пул ўғирлаган шахс қўлга олинди
Қизириқ туманида 2021 йил 30 ноябрь куни туманнинг “Янгиобод” маҳалласида яшовчи, Ч.Гўзал (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 29 октябрь куни яшаш уйидан 10.000.000 (ўн миллион) сўм пулларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қизириқ туманида яшовчи Ж.Холмат содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 7 ноябрь куни Ж.Холматга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати