20 Сентябр 2021 йил 448

Қизириқда сув насосини ўғирлаган шахс қўлга олинди

Қизириқ туманида 2021 йил 10 сентябрь куни, туманнинг “Янгикент” маҳалласида яшовчи, тадбиркор В.Садоқат ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 5 сентябрь куни соат 10.30 ларда, номаълум шахс савдо дўконидан нархи 700.000 (етти юз минг) сўмлик бир дона “SHIMGE” сув насосини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Ангор туманида яшовчи, Д.Имрон содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 13 сентябрь куни Д.Имронга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech