20 Октябр 2021 йил 344

Қизириқда, профилактик учрашув ташкил этилди

Қизириқ туманида туман ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган назорат остидаги шахслар билан профилактик учрашув ташкил қилинди.
Ташкил қилинган учрашувда, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси ва туман ИИБнинг маъсул ходимлари иштирок этишиб, унда туман ИИБ Пробация назорат остида турган фуқароларнинг ижтимоий муаммолари, уларнинг қайта жиноят содир этишининг олдини олиш, жамиятга мослашиши, ўрнатилган тартиб қоидаларига риоя қилишлари, озодлик ва оила қадр қимматини англаш каби масалалар юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолари яқиндан ўрганилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

Text to speech