Қизириқда маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс жавобгарликка тортилди
Қизириқ туманида 2021 йил 14 сентябрь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасининг хабарига кўра, шу туманда яшовчи, С.Давронга нисбатан 2021 йил 16 июнда Тошкент вилояти Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судининг қарорига асосан, 6 ой муддатга маъмурий назорат ўрнатилган бўлиб, у 2021 йил 4,16,25 июль кунлари ҳудудий Ички ишлар бўлимидан рўйхатдан ўтмасдан, маъмурий назорат қоидаларини бузганлиги учун, 2021 йил 19 август кунида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 206-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлсада, ўзига тўғри хулоса чиқармасдан жорий йилнинг 26 августдан 27 август кунига ўтар кечаси яшаш уйини ўзбошимчалик билан ташлаб, Ангор туманига кетиб қолганлиги аниқланган. 13 сентябрь куни С.Давронга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 226-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати