27 Декабр 2021 йил 444

Қизириқда, безорилик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қизириқ туманида 2021 йил 5 декабр куни соат 21:30 ларда, туманнинг "Рабатак" маҳалласи ҳудудида жойлашган тўйхона олдида, туманнинг "Янгитурмуш" маҳалласида яшовчи, С.Сардор (исм шарифлар ўзгартирилган) жамиятда юриш туриш қоидаларини менсимасдан қасддан, туманнинг "Рабатак" маҳалласида яшовчилар, Т.Тўхта ва Ш.Тоҳирни қўли билан дуч келган жойларига уриб, тан жароҳати етказган. 14 декабрь куни С.Сардорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми "б" банди ва 277-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech