20 Сентябр 2021 йил 469

Қизириқда Абдурасул мўмай пул топиш мақсадида ўғриликка қўл урди

Қизириқ тумани “Хамкон” маҳалласида яшовчи фуқаро Т.Гўзал 2021 йил 2 сентябрь куни Қизириқ туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил 1 сентябрь куни кундузги вақтда Қизириқ тумани “Заробод” маҳалласида жойлашган ўзи раҳбарлик қилиб келаётган 6-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти биноси спорт зали ички қисмида ўрнатилган ўртача бозорда сотилиш нархи 2.000.000 (икки миллион) сўм бўлган бир дона қора рангли “YASIN” номли 32 лик телевизори номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни Қизириқ тумани “Заробод” маҳалласида яшовчи И.Абдирасул ўғирлик жинояти орқали мўмай пул топиш мақсадида содир этганлиги аниқланган ва ундан ашёвий далил олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан И.Абдирасулга нисбатан 2021 йил 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech