15 Декабр 2021 йил 440

Қизириқ туманида "Зўравонликка қарши курашамиз!" шиори остида тадбир бўлиб ўтди.

Маълумки, Бирлашган миллатлар ташкилоти бош ассамблеясининг 1999 йил 17 декабрдаги резолюцияси билан 25 ноябрь — “Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни”-деб, эълон қилинган.
Шу муносабат билан юртимизда "Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар" компанияси иш бошлади. Бугунги кунда Қизириқ туманида ҳам "Зўравонликка қарши курашамиз!" шиори остида тадбирлар, учрашувлар ташкил этилмоқда.
Қизириқ туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Туман ИИБ Хотин-қизлар масаллалари бўйича катта инспектори, туман отинойиси ҳамда маҳалла профилактика инспекторлари бошчилигида, Қизириқ тумани Янгиобод маҳалласида жойлашган 17 сонли мактабнинг мажлислар залида ҳам ушбу мавзуда давра суҳбати ташкил қилинди.
Тадбирда, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, гендер тенгликни таъминлаш юзасидан батафсил тушунчалар берилди. Ўз мурожаатлари билан иштирок этган Хотин-қизлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Text to speech