19 Ноябр 2021 йил 479

Қизириқ туманида "Зўравонликка қарши 16 кун" акцияси доирасида семинар ташкил этилди

Куни кеча, Қизириқ туманидаги 12-сонли мусиқа мактабида "Зўравонликка қарши 16 кун" акцияси доирасида семинар бўлиб ўтди.
Ташкил этилган семинарда туман ҳокимининг Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Г.Умбарова, туман Ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Н.Эшпўлатова, туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масаласи бўйича ўринбосари ва туман реаблитация раҳбари Қ.Игамбердиева ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори М.Қурбоновалар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу семинар тадбирда ўқувчи ёшлар, маҳалладаги уюшмаган ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда Қизириқ туман Ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Н.Эшпўлатова ҳимоя ордери тушунчаси, турлари ва расмийлаштириш тартиб қоидалари ҳақида тушунчалар бериб ўтди.
Шунингдек, семинар давомида тадбир иштирокчилари эътиборига зўравонлик ва тазйиққа учраган хотин-қизлар ҳақидаги видеороликлар намойиш этилди.

Text to speech