17 Декабр 2021 йил 420

Қизириқ туманида, "Зўравонликка қарши 16 кун" акцияси давом этмоқда

Қизириқ туманидаги 12-сонли мусиқа мактабида "Зўравонликка қарши 16 кун" акцияси доирасида семинар ташкил этилди.
Туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Г.Умбарова, туман Ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Н.Эшпўлатова, туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масаласи бўйича ўринбосари ва туман реабилитация раҳбари Қ.Игамбердиева ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ ХПБ Хотин- қизлар бўйича катта инспектори М.Қурбоновалар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу семинар тадбирда ўқувчи ёшлар, маҳалладаги уюшмаган ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда, Қизириқ туман Ички ишлар бўлимининг хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори Н.Эшпўлатова ҳимоя ордери тушунчаси, турлари ва расмийлаштириш тартиблари ҳақида тушунчалар бериб ўтди.
Шунингдек, семинар давомида зўравонлик ва тазйиққа учраган хотин-қизлар ҳақида видеороликлар намойиш этилди.

Text to speech