Қизириқ туманида жиноятни барвақт жиловлаш йўлида...
Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Қизириқ туман Ички ишлар бўлими мажлислар залида туман ҳокими И.Э.Юсупов туман ҳудудида фаолият олиб бораётган профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда, ходимларни Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан табриклаб, муҳтарам Президентимиз бугунги кунда жиноятчиликни олдини олиш, коррупцияга қарши курашишда барча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва жамоатчилик вакилларини бириктириб, иш олиб бориш лозимлигини, ўтган қисқа давр мобайнида бир қанча самарали ишлар олиб борилганлигини, жумладан, давлат бошқарув органлари, ташкилотлар маҳаллаларга чиқиб, уйма-уй, хонадонма-хонадон юриб, барча фуқароларни муаммоларини аниқлаб, аниқланган муаммоларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар белгиланганлиги, фуқароларни келгусида ҳар хил турдаги жиноят содир этишлари ёки жиноят қурбонига айланиб қолишларини олдини олишга қаратилган ишлар кечаю-кундуз амалга оширилиб келинаётганлигини, айниқса кам таъминланган ижтимоий ночор фуқаролардан доимий равишда хабар олиб уларнинг муоммосини ўрганиб, ижобий ҳал этиш чоралари кўриб келинаётганлиги таъкидланди.
Шунингдек, туман ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимида хизмат олиб бораётган ходимларнинг ҳар бири билан алоҳида суҳбатлашилиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.
шундан сўнг, туман ИИБ ХПБда хизмат олиб бораётган ходимларнинг хизмат фаолиятини яхшилаш учун компютер жамланмалари, сканер ва веб-камералар хизматда фойдаланиш учун топширилди.
Бундан кейин ҳам жиноятчиликнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш учун барча шарт-шароитлар галма-гал яратилиб борилиши бўйича келишиб олинди.