16 Декабр 2021 йил 429

Қизириқ тумани 3-сектор ҳудудида яшовчи оилалар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.10.2020 йилдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги Фармонига асосан,  Республика 3-секторларида яшовчи оилалар ўртасида "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири совруни" учун 2021 йилнинг 14 декабрь куни  Қизириқ тумани 3-сектор ҳудудида  яшовчи оилалар ўртасида мусобақа ўтказилди. Мусобақада, спортнинг "Стол тенниси",  "Қувноқ стартлар",  "Шашка",  "Шахмат" ва "Бадминтон" спорт ўйинлари бўйича 1-ўринни Қизириқ тумани Янгикент маҳалласида “Боғишамол” кўчасида яшовчи Эргашев Жалолиддин Бахриддиновичлар оиласи эгаллаган бўлса, Китобхонлик йўналишида, "Энг яхши маънавий етук оила" деб топилган, Қизириқ тумани Гиламбоб маҳалласида яшовчи фуқаро Бобоев Хўжамурод  Рўзиевичлар оиласи мусобақада 1-ўринни эгаллаб, ғолиб деб топилган.Ғолибларга эсдалик совғалари ва туман 3-сектор раҳбарининг "Фахрий ёрлиқлари" ҳамда вилоят босқичида иштирок этишлари учун йўлланмалар берилди.

Text to speech