Қизириқ тумани 3- сектор ҳудудида...
Қизириқ туманининг чекка ҳудудида жойлашган 7-умумий ўрта таълим мактабида сектор раҳбари – ички ишлар бўлими бошлиғи Ғ.Ҳўжамқулов иштирокида тадбир ташкил этилди. Тадбирда тумандаги барча профилактика инспекторлари, ички ишлар бўлими хизматчи-ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари ва фуқаролар ҳам иштирок этишиб, мактаб жамоаси ва ўқувчилари томонидан ташкиллаштирилган спорт мусобақалари, маданий-маърифий кўргазмали бадиий чиқишларидан баҳраманд бўлишди.
Тадбирлар якунида сектор раҳбари томонидан спорт мусобақалари ғолибларига эсдалик совғалари, ўқувчилар ва мактаб кутубхонаси учун эса болалар ва катталарга мўлжалланган бадиий адабиётлар, журналлар, газеталар тарқатилди.
Сектор раҳбари - туман ИИБ бошлиғи томонидан намуна сифатида ушбу 7-умумий ўрта таълим мактаби ҳомийлик учун қарамоғига олиниб, мазкур ижтимоий объектнинг барча соҳаларда қўллаб-қувватлаши ва унинг натижасида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, аҳоли турмуш даражасини оширишда бевосита иштирок этиши кўзлаган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати