30 Июн 2020 йил 584

Қизчанинг ўлимига сабаб бўлган йўл транспорт ҳодисаси

Музработ туманида 2020 йилнинг 26 июнь куни тахминан соат 18.30лар чамасида, туманнинг “Мустақиллик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 4К-605 автомобиль йўлининг 10 километрида, туманнинг “Юртим жамоли” маҳалласида яшовчи Қ.К. бошқарувидаги Камаз русумли юк автомашинаси билан йўлни ўнгдан чапга кесиб ўтаётган пиёда, туманнинг “Мустақиллик” маҳалласида яшовчи вояга етмаган қизи Д.Д. исмли вояга етмаган қизни туртиб юборган. Натижада Д.Д. исмли вояга етмаган қиз “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. 26 июнь куни Қ.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech