28 Июн 2021 йил 941

Қизчага уйқу дори бериб, қулоғидаги зиракни ечиб олди

Денов туманида 2021 йилнинг 26 май куни тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, 25 май куни соат 09.30 ларда, туманнинг “Водий” маҳалласида ижарада яшовчи, тумандаги мактаб ўқувчиси, вояга етмаган, М.Азиза, кўчада ўйнаб юрган қўшниси, вояга етмаган, 4 яшар Л.Муҳаррамхонни кўриб, уни яшаш уйига олиб кириб, унга 4 дона “Amitriptlin” номли таблеткаларини ярим пиёла сувга эритиб бериб, Л.Муҳаррамхонни ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, унинг қулоғида бўлган 1 жуфт 700.000 (етти юз минг) сўмлик тилла сирғаларини ечиб олганлиги аниқланган. 26 май куни вояга етмаган М.Азизага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисм билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech