Қимор ўйнайсизми? Нимангизни “тикасиз”!?
Қумқўрғон туманида 2020 йил 19 март куни туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, 23 февраль куни туман Ички ишлар бўлими Жиноят қидирув бўлинмаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қумқўрғон туманида яшовчи, ёлланма ишчи Қ.А. ўз яшаш уйида, жарқўрғонликлар А.Т., Ч.О.ларга пул тикиб қимор ўйинларни ташкил этганлиги аниқланиб тезкор тадбир давомида қўлга олинган ва ашёвий далил сифатида 540.000 (беш юз қирқ минг) сўм пул 10 (ўн) дона ўйин карталари ҳужжатлаштирилиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан 19 март куни туман Ички ишлар бўлими ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қ.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати