14 Март 2021 йил 580

Қимор ўйинчилари қўлга тушди

Олтинсой туманида 2021 йил 24 февраль куни тахминан соат 17.00лар чамасида, туман ИИБ ходимларига келиб тушган мурожаатга асосан, туманнинг “Тўхтамиш” маҳалласи ҳудудида тезкор тадбир ўтказилади. Тезкор тадбир давомида, шу маҳаллада яшовчи, О.А. ўз яшаш уйида қиморхона ташкил этиб, маҳалладошлари, А.Ж., С.Н. ва Х.Т.ларга қимор ўйнашни таклиф этиб қимор ўйнаётганида, туман ИИБ ходимлари томонидан аниқланиб, воқеа жойида ушланади. Ва улардан 1.009.000 (бир миллион тўққиз минг) сўм пуллар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган. Ҳолат юзасидан, 9 март куни О.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Нотўғри босилган қадамда ҳам из қолганидек, нотўғри ҳисобланган қилмишнинг ҳам ўз изи бўлади, тўқликка шўхлик қилган, қонун билан чекланган қимор ўйинини ўйнаган кимсалар қонун олдида жавоб беришига тўғри келади.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олтинсой тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech