11 Апрел 2021 йил 486

Қимматбаҳо тақинчоқ ўғриси қўлга олинди

Сариосиё туманида 2021 йилнинг 29 март куни, Денов тумани “Юрчи” маҳалласида яшовчи, Қ.С. исмли аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 28-март кунидан 29 март кунига ўтар кечаси, номаълум шахс, туманнинг “Нилу” маҳалласида жойлашган уйидан жами 4.100.000 (тўрт миллион юз минг) сўмлик ҳар хил турдаги тилло тақингчоқларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу жиноятни Узун туманида яшовчи, Т.А. содир этганлиги аниқланиб ушланган. Қимматбаҳо тақинчоқларга кўнгил қўйиб, уларни ўғрилик йўли билан ўзлаштириб, бойлик орттиришни мақсад қилган Т.А.га нисбатан 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech