3 Июл 2020 йил 632

Қимматбаҳо тақинчоқ ўғрилари қўлга олинди

Ангор туманида 2020 йилнинг 30 июнь куни, туманнинг “Дехқониттифоқ” маҳалласида яшовчи О.Г. туман Ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилиб, шу йилнинг 8 июнь кунидан 10 июнь кунига қадар вақт оралиғида номаълум шахс яшаш уйида ҳеч-ким йўқлигидан фойдаланиб, 6.200.000 (олти миллион икки юз минг) сўмлик 1 дона тилла занжири, 3 дона тилла узуги ва 2 жуфт зиракларини сандиғи ичидан ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни, қўшни маҳаллада яшовчилар Х.Х., Х.С. ва Б.Ш.лар томонидан содир этганлиги аниқланиб ушланган ва тегишли тартибда ашёвий далиллар олинган. 2020 йилнинг 30 июнь куни Х.Х, Х.С. ва Б.Ш.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech