14 Октябр 2021 йил
425
Қидирувдаги шахс Тошкент вилоятида қўлга олинди
Узун туманида 2015 йил август ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Узун туманида яшовчи, С.Жалол 4 октябрь куни Тошкент вилоятида хизмат сафарида бўлган туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти Бекобод туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати