12 Март 2022 йил 446

Қидирувдаги шахс Термиз шаҳрида юрганлиги аниқланиб, қўлга олинди

Термиз туманида 2021 йил ноябр ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Музработ туман суди томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Термиз туманида яшовчи, С.Собир (исм шариф ўзгартирилган) 2022 йил 2 март куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходими томонидан Термиз шаҳрида юрганлиги аниқланиб, ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech