11 Феврал 2022 йил 396

Қидирувдаги шахс, Термиз шаҳрида қўлга олинди

Термиз шаҳрида 2021 йил 12 ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, шаҳарнинг “Дўстлик” маҳалласида яшовчи, А.Алишер (исм шариф ўзгартирилган) 2022 йил 3 феврал куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ва Термиз шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Термиз шаҳрида юрганлиги аниқланиб, ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech