4 Июн 2021 йил 562

Қидирувдаги қочқин қўлга олинди

Шеробод туманида 2021 йилнинг февраль ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 226-моддаси 2-қисмида кўрсатилган (Маъмурий назорат қоидаларини бузиш) жиноятини содир этиб жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ТБ томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Олтинвоҳа” маҳалласида яшовчи, Ж.О. 30 май куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Чилонзор туманида юрганлиги аниқланиб ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech