31 Июл 2021 йил
503
Қидирувдаги ўғри қиз қўлга олинди
Термиз туманида 2020 йил апрель ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Чегара” маҳалласида яшовчи, Б.Маржона 24 июль куни вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ҳамда Пост-патруль хизмати батальони ходимлари томонидан Термиз шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб, қўлга олинган.
Б.Маржона содир қилган жиноятига жазо муқаррарлиги таъминланиши учун ЖИБ Термиз туман судига топширилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати