30 Ноябр 2021 йил 442

Қидирувдаги музработлик шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди

Музработ туманида 2021 йил июль ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Маданият” маҳалласида яшовчи, Э.Шавкат (исм шариф ўзгартирилган) 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор қидирув ҳамкорлик бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech