2 Январ 2022 йил
429
Қидирувдаги жарқўрғонлик фирибгар қўлга олинди
Жарқўрғон туманида 2019 йил 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми "б" бандида кўрсатилган жиноятни содир этиб жиноий жавобгарликдан қочиб юрган Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси сифатида "қамоқ" қўлланилган, туманнинг "Қорақурсоқ" маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган, 3 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган, С.Салом (исм шариф ўзгартирилган) 14 декабрь куни туман ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб туман ИИБ Пробация гуруҳи ходимлари томонидан қўлга олинган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати