15 Январ 2022 йил 451

Қидирувдаги жарқўрғонлик безори қўлга олинди

Жарқўрғон туманида 2021 йил 20 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” бандида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Ҳайитобод” маҳалласида яшовчи, К.Амрон (исм шариф ўзгартирилган) 2022 йил 6 январь куни туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ҳамда туман ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech