13 Ноябр 2021 йил
429
Қидирувдаги фирибгар Шеробод туманида қўлга олинди
Шеробод туманида 2021 йил сентябрь ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Баҳор” маҳалласида яшовчи, Р.Юсуф (исм шариф ўзгартирилган) 28 октябрь куни туман ИИБ ходимлари томонидан туман ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати