24 Июл 2021 йил
456
Қидирувдаги фирибгар Фарғонада қўлга олинди
Денов туманида 2021 йил май ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “Қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Боғинав” маҳалласида яшовчи, М.Исроил 20 июль куни Фарғона вилоятида хизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ва туман ИИБ ходимлари томонидан Фарғона вилояти ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган. М.Исроил содир қилган жиноятига жазо муқаррарлиги таъминланиши учун Тергов бўлимига топширилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати