17 Ноябр 2021 йил
484
Қидирувдаги деновлик безори Термиз шаҳрида қўлга олинди
Денов туманида 2021 йил август ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси “тилхат” қўлланилган, туманнинг “Сўфи Оллоёр” маҳалласида яшовчи, Т.Дилшод (исм шариф ўзгартирилган) 1 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳар ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати