9 Феврал 2022 йил 431

Қидирувда бўлган шахс Термиз шаҳрида қўлга олинди

Термиз шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Термиз шаҳар ИИБ томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси сифатида "қамоқ" қўлланилган, Шўрчи туманида рўйхатда туриб, Термиз шаҳрида яшовчи, Ж.Камол (исм шариф ўзгартирилган), 25 январь куни вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз шаҳар ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб ушланган ва Термиз шаҳар ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.


Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Text to speech