15 Июн 2020 йил
652
Қидирувда бўлган ўғри қўлга олинди
Шеробод туманида 2019 йил декабрь ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган ўғрилик жиноятини содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Андижон вилояти Андижон туман Жиноят ишлари бўйича суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси “Қамоқ” қўлланилган Андижон вилояти Андижон тумани “Оқёл” маҳалласида яшовчи Т.Х.ни 13 июнь куни Шеробод тумани Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб қўлга олинган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати