25 Декабр 2021 йил 414

Қидирувда бўлган жарқўрғонлик шахс, Тошкент шаҳрида қўлга олинди

Жарқўрғон туманида 2021 йил март ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман суди томонидан қидирувда бўлган эҳтиёт чораси сифатида "қамоқ" қўлланилган, туманнинг "Минор" маҳалласида яшовчи, Д.Содиқ (исм шариф ўзгартирилган) 2021 йил 13 декабрь куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида юрганлиги аниқланиб, ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech