23 Ноябр 2021 йил
866
Қашқадарёлик фирибгар ер олиб беришни ваъда қилди
Узун туманида 2021 йил 9 октябрь куни, туманнинг “Оқостона” маҳалласида яшовчи, Ш.Шароф (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2019 йилда Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида яшовчи, Р.Рашид, “туманнинг “Томчи” маҳалласи ҳудудидан ер майдони олиб бераман”-деб, 3000 (уч минг) АҚШ доллари ва 20.000.000 (йигирма миллион) сўм пулини олиб, ўзлаштириб кетганлигини билдирган. 5 ноябрь куни Р.Рашидга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати