30 Июн 2020 йил
852
Қасддан баданга оғир шикаст етказди
Бойсун туманида 2020 йил 28 июнь куни соат 18.00 да, туманнинг “Боғиболо” маҳалласида яшовчи, Ҳ.Т. туман ҳудудида, қўшни маҳаллада яшовчи маҳалла раиси Ж.Ф. билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида Ҳ.Т. қўлида бўлган чопқи пичоқ билан Ж.Ф.нинг чап кўкрак қисмига бир маротаба санчиб, Ж.Ф.га “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказган. Натижада, 2020 йилнинг 29 июнь куни Ҳ.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати