Қарздорлиги мавжуд транспорт воситалари аниқланиб, жарима майдонига қўйилмоқда
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳар-куни хизматлари вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш билан бир қаторда, уларга бириктирилган электрон планшетлар орқали йўл қоидабузарлиги бўйича вақтида тўланмаган жарималари мавжуд бўлган транспорт воситалари жарима майдонларига қўйилмоқда. Жумладан 2021 йил 18 март куни ЙПХ ходимлари томонидан қуйидаги қарздорлиги мавжуд транспорт воситалари аниқланган ва жарима майдонига қўйилган: 01J668AB давлат рақам белгили фуқаро А.Н.га тегишли "Коболт" автомашинаси 2 899 000 сўм, 75/949 ОАА рақамли "Б.Ф" МЧЖга тегишли "Коболт" автомашинаси 1 115 000 сўм, фуқаро Я.Ж.га тегишли 70H130OA давлат рақам белгили "Нексия" автомашинаси 1 115 000 сўм, фуқаро Н.З.га тегишли давлат рақами 75M047LA бўлган "Малибу" русумли автомашина 223 000 сўм, фуқаро Қ.Ш.га тегишли давлат рақами 75R708LA бўлган "Нексия" русумли автомашина 669 000 сўм жарималарни тўлаш муддатини яъни (МЖтКнинг 291-моддасига асосан) 60 кунни ўтказиб юборишган. Жарималарни ўз вақтида тўлашни унунтманг!
Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати