15 Август 2021 йил
462
Қаровсиз қолдирилган велосипед ўғирланди
Термиз туманида 2021 йил 30 июль куни туманнинг “Янгиҳаёт” маҳалласида яшовчи, Ч.Шавкат туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 12 июль куни соат 10.00 ларда, туманнинг “Янгиҳаёт” маҳалласидаги қурилиш дўконига “Спорт” русумли велосипедида бориб, велосипедини кўча томондаги деворга суяб, қаровсиз қолдириб дўконга кириб қайтиб чиққанида, велосипедини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни Ангор тумани, “Чинобод” махалласида яшовчи, Ж.Рустам содир этганлиги аниқланган. 2 август куни Ж.Рустамга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати