Қаровсиз қолдирилган велосипед ўғирланди
Термиз шаҳрида 2021 йил 22 июнь куни Термиз тумани “Навруз” маҳалласида яшовчи, шаҳардаги 21-сонли мактаб ўқувчиси, Ж.Хайитмурод шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, унда 21 июнь куни соат 18.00 ларда, шаҳарнинг “Мангузар” маҳалласи ҳудудида, ўзига тегишли нархи 800.000 (саккиз юз минг) сўмлик 1 дона “Аист” русумли велосипедини қаровсиз қолдириши оқибатида номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Термиз туманида яшовчи, 50 ёшли Н.Алишер содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 3 июль куни Н.Алишерга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати