16 Март 2021 йил 557

Қаллобларнинг қилмиши фош этилди

Музработ туманида 2021 йилнинг 12 март куни туман ИИБ Тергов бўлимининг хабарига кўра, туманнинг “Гулистон” маҳалласида яшовчи, Х.Ф. ва С.Ж. ҳамда шу туманнинг “Алпомиш” маҳалласида яшовчи, Ж.Х.лар, 2020 йилнинг декабрь ойидан 2021 йилнинг февраль ойига қадар бўлган вақт оралиғида, Ангор тумани “Охунбобоев” маҳалласида яшовчи, И.Қ., Музработ тумани “Янгидиёр” маҳалласида яшовчи, Ж.А. ва бошқаларнинг жами 102.000.000 (бир юз икки миллион) сўмлик қора молларини савдолашиб олиб кетиб, пулларни 1 ойда беришларини ваъда қилиб, ўзлаштириб кетганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан 12 март куни Х.Ф., С.Ж. ва Ж.Х.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Одамларнинг ишончига кириб олиб, ўзларининг ёлғон ширали гап-сўзлари билан уларни чув туширишга ас бўлиб қолган уч фирибгар қаллоблар эндиликда, одил суднинг қора курсисида ўтириб жавоб беришига тўғри келади. Халқимизда бир гап бор “олмоқнинг бермоғи, емоқнинг қусмоғи бор”-деб, бу гап айни шу уч нафар қаллоблар хилига қарата айтилган бўлса не ажаб!

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech