Қалбаки ҳужжат билан ерни ўзлаштирган эди
Олтинсой туманида 2021 йилнинг 11 февраль куни, туманнинг “Ботош” маҳалласида яшовчи, А.А. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда туманнинг “Бибизайнаб” МФЙда яшовчи, Н.Қ. “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси туман филиали мансабдор шахслари билан 2019 йилнинг январь ойида, “Кўчмас мулкка бўлган ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйҳатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 4-иловасидаги маълумотномага аслида туман ҳокимлиги заҳира ер фондида бўлган ер майдонини тумандаги “Пахтакор” ММТПга қарашли ер майдони сифатида “492,8 га” ер участкаси майдони қилиб ёзиб, сохта маълумот киритиб, 2019 йилнинг 13 апрель куни кўчмас мулк объектига эгалик ҳуқуқини расмийлаштиришга эришган.
Денов тумани ИИБ Эксперт криминалистика бўлинмасининг хулосасида, маълумотнома ҳужжатининг “ер участкасининг майдони” қаторининг ўнг томонидаги “792,8” рақамлари Н.Қ. томонидан бажарилганлиги кўрсатилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан, 10 март куни Н.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисмининг “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати