5 Май 2021 йил 566

Қаҳрамонлар хотираси унутилмайди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида юртимизнинг тинчлиги ва осойишталигини бузиш учун бўлган террорчилик ҳаракатида, қонли тўқнашувли жангда мардларча ҳалок бўлган кичик сержант Эсонов Акбар Абдужабборовичнинг ўчмас хотирасига бағишланган “Қаҳрамонимизни хотирлаймиз, уларни Ватан унутмайди" мавзусида Термиз шаҳридаги 12 сонли умумий ўрта таълим мактабида хотира кечаси ўтказилди.
Қаҳрамонимиз ўқиб улғайган Ватанга садоқат, меҳр ва муҳаббат сингдирилган 12 сон умумий ўрта таълим мактабида, ўтказилган тадбирда Сурхондарё вилояти ИИБ Кадрлар бошқармаси ходимлари майор М.П.Бозоров, майор Г.Рахматова ҳамда Термиз шаҳар бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси масъул ходимлари иштирок этишди.
Ташкил этилган хотира кечада, марҳум А.Эсоновнинг акаси Э.Эсонов, синглиси М.Эсонова ва бошқа қариндошлари ҳамда фахрийлар Акбар Эсонов тўғрисидаги дил сўзларини баён этиб, ширин ва унутилмас хотираларини ёдга олишди. Тадбир давомида ўқувчи ёшларнинг куй қўшиқлари, ашула ва рақслари ижро этилиб, тадбирл иштирокчиларининг дилларини ҳушнуд этишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech