18 Август 2021 йил
521
Пулларни ўзлаштирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Жарқўрғон туманида 2021 йил 25 июль куни туманнинг “Гулҳовуз” маҳалласида яшовчи, Х.Чори туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда туманнинг “Ҳайитобод” маҳалласида яшовчи, тумандаги мактабнинг масъул ходими Х.Жума ушбу мактабнинг эски биносини бузиб олиши учун ҳужжат қилиб беришини ваъда қилиб, 2018 йил июль ойидан 2019 йил июль ойига қадар жами 74.700.000 (етмиш тўрт миллион етти юз минг) сўм пулларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан фирибгарлик йўли билан ушбу пулларни ўзлаштириб, ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлигини билдирган. 5 августь куни Х.Жумага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати